Марадона: "Солари "Реал"да узоқ ушланиб қолмайди"

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2018, 12:52
Айни дамда Мексиканиннг "Дорадос"ни бошқараётган Диего Марадона Аргентина терма жамоаси устози Лионель Скалони ва "Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари ҳақида фикр билдирди.

"Солари Скалони каби жамоа томонидан етарлича қўллаб-қувватланмаяпти. Бошқа томондан қарасак, уларга Аргентина футбол федерацияси раҳбари ва "Реал" президенти ишонмоқда. Аммо улар ўз вазифаларида узоқ ушланиб қолмайди деб ўйлайман" - дейди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, Солари Хулен Лопетеги кетганидан сўнг "Реал"ни вақтинча бошқариб турган эди. Кеча, 13 ноябрь куни "Қироллик клуби" у билан тўлақонли шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›