UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  0 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  17 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1

Мақсудов ишончни оқлай олармикан? Янгиликлар

Мақсудов ишончни оқлай олармикан?

Янги тузилажак олимпия терма жамоамизга Шуҳрат Мақсудовнинг бош мураббий этиб тайинлангани жуда ғалати, шу билан бирга кутилмаган бўлди.
Аҳмаджон Мусаевнинг буёғига олиб кета олмаслиги тайин эди, аммо бу жамоага камида Абрамов даражасидаги мураббийнинг келишини кутгандик, лекин ЎФФ шу пайтгача доим ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Шуҳрат Мақсудовни бош мураббийликка маъқул кўрди.

11-26 январь кунлари Уммонда бўлиб ўтадиган 22 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати Мақсудов учун дастлабки синов бўлади. Биз жамоамиздан камида ярим финалга қадар етиб боришни кутаётган бир пайтда ЎФФ томонлардан жамоа олдига ҳозирча мақсад қўйилмаганини эшитиб қолдик. Эмишки, мақсад 2016 йил Бразилияда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига йўл олиш экан. Жамоа олдига улкан вазифалар қўйилгани яхши албатта, лекин мақсадни ҳар бир мусобақада қўйиб бориш керак.

Маълумки, Умммондаги Осиё чемпионатидан сўнг келаси йилнинг ёзидаги навбатдаги U-22 қитъа биринчилиги учун саралаш ўйинлари ўтказилади. Кейин 2015 йил яна битта чемпионат бўлиб ўтади ва бунда кучли тўртликка чиққан жамоалар Бразилия олимпиадаси йўлланмасига эга бўлишади. Демак, олдимизда турган ОФК тарихидаги биринчи U-22 мусобақаси амалда ҳеч бир турнир учун йўлланма бермайди. Буни ОФК дастлабки имтиҳон сифатида ўтказмоқчи.

28 декабрь куни U-22 терма жамоамиз “Чилонзор” сунъий майдонида биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб, “Пахтакор”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунда “Пахтакор” асосан ўзининг ёшларидан фойдаланиб тўп сурган бўлишига қарамай, ўзидан яхши таассурот қолдирди. Лекин бўлажак олимпиячиларимизнинг ўйини унчалик ўхшамади. Футболчиларда бир-бирини тушуниш, чизиқлар орасидаги боғлиқлик ҳали шаклланиб улгурмабди. Бу кетишда Уммондаги Осиё чемпионатида жамоамиздан катта натижаларни кутиш қийин.

Ҳар бир жамоада бош мураббий жуда катта роль ўйнайди. Шуҳрат Мақсудов бунгача Игорь Шквирин, Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов каби мураббийлар билан бирга ишлаб катта тажриба тўплаган бўлиши аниқ. Энди бўлса мустақил мураббий сифатида тўплаган тажрибасини амалда қўллаш фурсати етди. Ҳеч шубҳасиз, U-22 Осиё биринчилиги Мақсудов учун дастлабки имтиҳон вазифасини бажариб беради. Мураббийимиз шу имтиҳондан ўта олармикан?

Таркибга назар ташладйиган бўлсак, бунда Егор Кримец, Сардор Раҳмонов, Владимир Козак, Акбар Исматуллаев, Максимилиан Фомин, Аббос Махситалиев, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев каби аллақачон пишиб етилган футболчиларни кўрамиз. Бу ўйинчилардан якдил жамоа тузиб, бемалол мусобақа ғолиблиги учун курашса бўлади. Лекин бу ерда яна ҳамма гап бош мураббийда. Агар Мақсудов шу йигитлардан яхши жамоа тузиб, январдаги Осиё чемпионатида камида совриндорлар қаторига кира олса, 2016 йилги олимпиада ўйинларига боришимизга қисман ишонсак бўлади. Фақат бунинг учун мураббийдан биринчи навбатда зукколик, жамоани бир мақсад йўлида бирлаштира олиш ва футболчиларни Олимпиадага боришимизга ишонтира билиш талаб этилади. Буниси энди айнан Шуҳрат Мақсудовга боғлиқ.

Марат Аксанов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика