UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  2 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   15 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  19 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  18

Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим" Янгиликлар

Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим"

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Мануэль Янцер ҳақида эшитганмисиз?

Янцернинг отаси томондан қариндошлари Ўзбекистонда туғилган. Айни пайтда футболчи Германия учинчи Бундеслигасида Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клубида тўп тепмоқда. championat.asia сайтининг Германиядаги мухбири Мирон Гойхманн Янцер билан интервью ташкил қилди.

- Мануэль, Ўзбекистонда сизни "ўзимиздан" деб айтишади. Бу мамлакат ҳақида қандай фикрдасиз?

- У ерда мен ҳақимда билишларидан хурсандман. Ота-онам Германияга Ўзбекистондан кўчиб келишган, бу уларнинг Ватани, Ўзбекистонда катта акам туғилган. Ўзим Германияда туғилган бўлсам ҳам, Ўзбекистон мен учун қадрли юрт. Ота-онам яшашган Чирчиқ яқини ҳақида кўп гапириб беришарди. У ерда фақат бир марта бўлганман. Аммо ўшанда анча ёш эдим ва кўп нарсани эслай олмайман. Ўзбекистонга яна боришни орзу қиламан.

- Сиз фуқаролик олиб, Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашингиз ҳам мумкин.

- Балки. Сўнгги пайтларда жароҳатлар гирдобида қолиб кетдим ва ўзим истагандек ўйнай олмаяпман. Аммо ҳозир тўлиқ тайёр бўлдим. Соғлигим билан муаммо бўлмаса ва Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари мени чақиришса, албатта хурсандчилик билан ўйнардим.



- Демак, Ўзбекистон терма жамоасини кузатиб бораяпсизми?

- Айни пайтда жамоани машҳур Эктон Купер бошқараётганини биламан. Осиё Кубогидаги бир нечта ўйинларни томоша қилдим. Аммо терма жамоа аъзолари Европада деярли ўйнашмайди ва уларни у қадар яхши билмайман.

- "Штутгарт" клуби тарбияланувчисиз ва ўз пайтида Германия ўсмирлар терма жамоасида ўйнагансиз...

- Ҳа, бу тўғри. "Оберкохен" болалар футбол мактабига борганман. У ерда мени "Штутгарт" мураббийлари чақиришган. Германия U-17 терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлганман. Кейинчалик Германия миллий терма жамоасида ўйнаб кетишимга жароҳатлар халал берган. Шу кунга қадар "Штутгарт-2", "Хейденхайм", "Хольстен Киль" клубларида ўйнадим. Бу мавсум Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клубига кўчиб ўтдим. Ҳозир бу клуб учинчи Бундеслигада ўйнаяпти. Қишки трансфер ойнаси вақтида жамоа анча кучайиб олди. Мен фақат захирадан майдонга тушаётгандим, фақат сўнгги турда асосий таркибда ўйнадим.



- Сиз жуда ҳам кулгули видео "қаҳрамони"га айландингиз...

- Ҳа, кутилмаган ҳолат бўлди. Ўзим 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмадим, кейин шеригим тепган тўп менга тегиб майдонни тарк этди. Аммо муҳими ўша баҳсда очко қўлга киритдик. Голларни эса ҳали кўп ураман.



 



- Сабаби ҳужумкор ўйнчисиз...

- Ҳа, одатда чап қанот ярим ҳимоясида ўйнайман, баъзида ҳужумда. Шундай экан рақиб дарвозаси олдида ҳужум ташкил этиш ва гол уриш менинг асосий вазифам.


Мирон Гойхман суҳбатлашди

Рейтинг: +116   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика