UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7

Мануэль Нойер: "Таваккал қилишга бирор нарсани ўйламасдан бораман" Янгиликлар

Мануэль Нойер: "Таваккал қилишга бирор нарсани ўйламасдан бораман"

“Бавария” ва Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер яна бир марта “Олтин тўп”га даъвогарлар қаторидан ўрин олди. “France Football” нашрига берган интервьюсида соврин учун курашда имкониятини деярли нолга тенг баҳолаб, маҳорат борасида сирларини ошкор қилди.


– Ўтган йили “Олтин тўп”га даъвогар бўлиб, якунда учинчи бўлгансиз. Бу йил ғалабага имконият борми?

– Тўғрисини айтсам, йўқ. Жаҳон ва Европа чемпионати ўтмади. Шу сабабли номзодлар орасида дарвозабонлар кам.

Эҳтимол, жамоадошингиз Роберт Левандовскида учликка кириш имконияти бордир? У кўп гол урмоқда.

– Унга йил рамзий жамоасидан ўрин олиш ҳам қийин бўлади. Унга терма жамоа билан омад кулиб боқмаган. Польша терма жамоаси Европада энг кучлилардан эмас ва кўп эътиборни жалб қилмайди.

У ҳозир шунчаки ҳаммасини ажойиб уддалаяпти.

– Роберт универсал футболчи. Машғулот пайтида дарвозам томон кўп зарба беради ва ўйин чоғида гол урадиган ҳолатга тушиб олди.

– Ўтган йили Роналду ва Мессидан кейин учинчи бўлганингизда бундан хафа бўлганмисиз ва улар орасида бўлиш катта фахрми?

– Бахтли эдим! Дарвозабонлар учун бу катта натижа. Тўғриси, Цюрихдаги оқшомда шунчаки маза қилгандим.

– Дарвозадаги ўйинингизда қандайдир ўзига хос жиҳат борми?

– Замонавий футболда мен фақат тўпни қайтариб қолмай, жамоавий ўйинда қатнашишим ва тактик схемага мослашишим талаб этилади. Шундай ҳаракат қилишим керакки, чизиқлар орасида узилиш юзага келмасин, ҳимоячиларга имкон қадар яқинроқ бўлишим керак. Зарур пайтда олдинга бориб, комбинацияда иштирок этишим даркор.

– Сизнинг ўйинингиз дарвозабонлар орасида инқилоб бошлаб бергани айтилди. Бунга қўшиласизми?

– Ўзимни асосий ўзгартирувчи деб ўйламайман. Янгича тарзда ўйнашни биринчилардан бўлиб Эдвин ван дер Сар бошлаганди. У тез-тез оёғи билан ўйнаган ва унинг ҳаракатланиш ҳудуди бошқа посбонларникига қараганда кенгроқ эди.

– Жамоавий ўйинда қатнашиш ва жарима майдонидан ташқарида ўйнашга интилиш сизда қаердан пайдо бўлган?

– Тўп билан ишлаш ҳамиша ёқади. Болалигимда Гельзенкирхенда кўчада болалар билан ўйнаганимда дарвозада турмасдим. Тўп билан хайрлашишим осон эмасди. 13 ёшгача жуда кучли теннисчи бўлганимни айта оламан.

– Теннис ҳам таъсир ўтказганми?

– Дарвозабонлар учун фойдали спорт тури. Теннис майдонида ҳаракат қилиш, ҳаракат йўналиши дарвозабонларнинг жарима майдонидаги ҳаракатига ўхшаб кетади. Теннис ўйинни тўғри ўқиш, баҳо бериш қобилиятини ўстиради.

– Замонавий посбонлар оёқлари билан кўпроқ ўйнайди ва техник тарафдан яхшироқ. Бу вақт таъсирими?

– Жуда тўғри. Германияда ҳамиша кучли дарвозабонлар мактаби бўлган. Посбонлар профессионал футболга келганда улар техник, жисмоний ва тактик тарафдан етарлича тайёрланган бўлишади. Машғулотларда жуда тезлик билан тўғри ҳаракатланиш, вазиятни баҳолашда қатнашади, квадратда бир тегинишда ўйнашни ўзлаштиришади. Мен бошлаганимда ҳали бундай эмасди. Лекин ўзим доим яратувчан ҳаракатларда қатнашишга интилганман.

Ван дер Сардан ўрнак олганмисиз?

– Ҳа, унинг услуби менга ёққан. Ва “Аякс” ҳам: уларни кузатиб, ўйинларини кўриб борганман.

Сиз ҳақингизда “Бавария”да Оливер Каннинг муносиб алмаштирувчиси сифатида гапиришди. У дарвоза олдида ва ҳаводан келган тўпларга яхши ўйнарди, бироқ оёқда унчалик яхши бўлмаган. Ҳозир у қандай ўйнаган бўларди?

– Шубҳасиз, у янги талабларга осон мослашиб кетарди. Бироқ унинг даврида дарвозабонлар жамоадошлари оширган тўпни қўл билан ушлаши мумкин эди. Шунинг учун 1990-йилларда оёқ билан ўйнаш дарвозабонлар учун унчалик муҳим бўлмаган.

Учрашувларда камдан-кам хато қиласиз. Шундай ҳолат рўй берса, нима қиласиз?

– Одатда хатоим нимадалиги ва ундан қандай қочиш мумкин бўлганини биламан. Ўйиндан кейиноқ кийиниш хонасида дарвозабонлар мураббийи Тони Тапалович билан учрашиб, асосий бир-икки ҳолатни муҳокама қиламиз. Тапалович тез-тез компьютери қаршисида ўтириб, қандай ҳаракат қилганимни кўрсатади. Муҳими, бир-биримизга фақат ҳақиқатни гапирамиз.

Хатони қанча вақт эслаб юрасиз?

– Ўйин давомида барчасини унутиш лозим. Акс ҳолда, эътиборни йўқотасан. Кейингина ўша вазиятни эслаш мумкин. Ҳеч қачон бирортасига масъулиятни юкламайман, ўзимга нисбатан танқидий муносабатдаман. Бу олдинга интилишга ёрдам беради.

– Ҳозир хатоларни фаолиятингиз бошига қараганда осонроқ енгиб ўтасизми?

– Ёшликда хатоларни қийинчилик билан тан оласан. Вақт ўтиши билан тушуниш келади, хатолар ишнинг бир қисми. Ишим таваккал билан боғлиқлигини англаш етишга вақт керак бўлди. Айни пайтда ўзимга 10 йил олдингина нисбатан кўпроқ талабчанман.

Бу нимани билдиради?

– Ўйинимдан қониқмайман, бу вақтда матбуот менга юқори баҳо қўяди. Баъзида бошқа ҳолатлар ҳам учрайди: учрашувда иш топилмаганини айтишади, мен эса мавсумдаги энг яхши ўйинимни ўтказгандек бўламан. Муаммо қандай қабул қилишда. Футболни телевизордан кўраётган ва уни ўйнаётганлар уни турлича кўришади.

Пеп Гвардиола сиздан нимани талаб қилади?

– У дарвозабон комбинацияларда фаол қатнашишини хоҳлайди, майдонда 11-ўйинчига айланиш лозим. Тўп бизда бўлганда дарвозадан узоқроқ чиқиб, майдон марказига яқин жойда ҳаракат қилишимни истайди.

Бу машғулотларда қандай ишланади?

– Майдоннинг бир қисмида тез-тез 11 нафардан бўлган ҳолда ўйнаб турамиз. Шундай ўйинларда ҳам посбонлар олдинга чиқиб, ҳимоячиларга яқинроқ ўйнаши керак. Гвардиоланинг талаби дарвозабон ҳар қандай вазиятда тўпни қабул қилиш учун очилиши шарт. Ва қўрқмаслиги шарт.

Бироқ бу жуда таваккал!

– Албатта, лекин ишим шундай. Баъзида бирор ҳаракатдан кейин ўйлайман: амалга оширдим, бироқ кейинги сафар омад кулиб боқмаслиги мумкин.

– Дарвозадан узоқда ҳеч қачон кўрқинчли бўлмаганми?

– Қўрқув – сиз ҳис қиладиган туйғу эмас. Таваккал қилишга бирор нарсани ўйламасдан бораман. Ўзингга ишониш лозим. Менда тажриба бор ва чиқиш-чиқмаслик кераклигини ҳис этаман.

Баъзан майдон марказида тўпга ташланасиз.

– Буни ёқтираман, айниқса майдон сирпанчиқ бўлганда. Майдонда ҳамма нарсани уддалайдиган посбон бўлишни хоҳлайман.

Сиздан яна нимани кутиш мумкин? Эҳтимол, рақиб жарима майдонига етиб бориб, дарвозага зарба йўлларсиз?

– Бу энди жуда оширилган, буни қандай қилишни билмайман. Мураббий истаганда жарима майдонидан чиқаман, бироқ бошни йўқотмаган ҳолда.

– Дарвозабон янада фойдалироқ ўйнаши лозим деб ҳисоблайсизми?

– Мен шоу қўядиганлардан эмасман. Баъзи ҳамкасбларим буни мендан кўпроқ уддалашади. Вазифам оддий: тўпни қабул қилиш ва тезроқ уни ошириш.

– Лекин жарима майдонидан ташқарида тобора кўпроқ вақтни ўтказяпсиз?

– Шундай. Посбонлар доимо дарвоза олдида турадиган пайт ўтиб кетган. Ҳозир унинг ҳаракати бир неча йиллар олдин марказий ҳимоячилар амалга оширган ишга ўхшаш. Вазифа ортиб бормоқда. Шу сабабли ўқитиш услуби ҳам ўзгарган. Бу ёш дарвозабонларда сезилиб туради. Академиядан келаётганлар техникали ва ҳар икки оёқда яхши ўйнашади.

Келаси йилнинг 27 март куни 30 ёшга тўласиз. Яна ўсишингиз мумкинми?

– Муҳими, ҳаволаниб кетмаслик. Доимо ишлашга сабаб топилади, бироқ мен учун сирли бўлган нарсалар қолмади. Лекин олдинга чиқиш ва яккакурашларда ўсишга сабаб топилади. Бироқ ахмоқона голлар ўтказмаслик учун эҳтиёт бўлиш даркор.

– 30 ёш дарвозабонлар учун энг гуллаган пайтми?

– Бунга катта эътибор бермайман. Муҳими, жисмоний тарафдан яхши ҳолатда бўлиш. Келажак ҳақида ўйлашни хоҳламайман. Бугунги кун билан яшайман. 5 йилдан бизга нима бўлишини ким билади?

Сизни идеал дарвозабон дейиш мумкинми?

– Йўқ, бундайлар мавжуд деб ўйламайман.

– Немис дарвозабонлар ҳозир ўзларини кўрсатмоқда: Марк-Андре тер-Штеген “Барселона”да, Кевин Трапп “ПСЖ”да ўйнаяпти.

– Германияда ҳамиша ажойиб дарвозабонлар бўлган ва бўлади. Худди ҳимоячилар каби. Терма жамоа мураббийлари олдида доим танлов имконияти бор. Бу мактабларда қилинаётган катта ишлар натижасидир.

Демак, сизни Траппнинг “Айнтрахт”дан “ПСЖ”га ўтгани ҳайратга солмади?

– Кевинни анчадан бери биламан. У юқори савиядаги посбон, уни барча ёшдаги терма жамоаларга чақиришган. “Айнтрахт” билан Еврокубокларда фақат 2013-14 йилги мавсумда қатнашган.

– Трапп терма жамоа дарвозабони бўлиши мумкинми?

– Дастлаб “ПСЖ”да асосий посбонга айланиши керак. Муаммо шундаки, бизда ажойиб посбонлар авлоди бир даврга тўғри келган. Бу эса бош мураббий Йоахим Лёвни қониқтиради.

– Жаҳон чемпионатида Франция билан учрашув охирида Бенземанинг зарбасидан кейин тўпни бир қўлда қайтаргансиз.

– Ўйин якунланиб борарди, у жуда кескин эди. Чарчоқни ҳис қилдик, ҳаво жуда иссиқ бўлган. Бундай ҳолатда сезгига кўпроқ ишонасан, зарбага ўз-ўзидан реакция бердим.

Ўшанда буни гандбол посбонлари ўйинига тенглаштиришганди.

– Ўхшаш, ўшанда зарба кучли чиққани боис тўп йўлига қўлимни қўйиб, уни узоқроққа уриш қолганди.

– Ҳозир терма жамоангиз қандай ҳолатда?

– Лам, Мертезакер ва Клозенинг кетиши билан у ўзгарди. Саралашда бир қатор омадсиз ўйинларни ўтказдик. Бироқ катта ғалабадан кейин бу одатий ҳол. Аввалги суръатга қайтиш учун маълум вақт лозим.

Ҳамон ҳар бир турнирда ютишни истайсизми?

-Ҳа. Евро-2016ни ютишни хоҳлаймиз. Бирор марта уни ютмаганман. 2008 ва 2012 йилларда бунга яқин бўлгандик. Ҳозирча уни ютиш жаҳон чемпионатидан кўра қийинроқ бўлмоқда.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика