Мануэль Нойер: «Ўтказиб юборилган гол «Хоффенхайм»га мендан совға»

Narzulla Saydullayev
3 ноя 2013, 13:16
«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер 11-турда «Хоффенхайм»га қарши ўйинда ўтказиб юборилган голда барча айбни ўз зиммасига олди (2:1).
«Ўтказиб юборилган гол менинг «Хоффенхайм»га совғам. Бу қандай содир бўлганини билмайман. Барча айб менда.

Ҳисобни тенглашитириб, якунда эса ғалаба тўпини киритганимиз яхши бўлди.

Рақиб дарвозаси олдида ташкил этилган ҳужумлар сонига кўра биз ғалабага ҳақли эдик», – дейди Нойер.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru