Манжукич "Ювентус" билан шартномасини узайтиради
21 дек 2018 17:09
Янгиликлар
Манжукич "Ювентус" билан шартномасини узайтиради
"Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукич "Ювентус" билан янги битим имзолайди.
Томонлар яқин вақт ичида музокаралар ўтказишади, янги шартнома эса январь ёки февралда имзоланади.
Манжукич йиллик маоши 4,5 млн. евродан 7,5 млн. еврога ошишини ва келишув 2022 йилгача бўлишини истамоқда. "Ювентус" эса 2021 йилгача мўлжалланган битим таклиф қилиш ниятида.
Форвард 2015 йил "Атлетико"дан "Ювентус"га ўтган эди. У ҳозиргача турнинликлар сафида 147та баҳсда майдонга тушиб, 42та гол урди ва 21та голли пас берди.
Фикрлар