
Маълум бўлишича, истанбулликлар устози Роберто Манчини собиқ шогирдини яна ўз қўл остида ўйнашини хоҳламоқда. Боиси Настасич сўнгги вақтларда "МС"да ўйин амалиётига кўп ҳам эга бўлаётгани йўқ. Сербиялик футболчи кўпинча жамоасининг бошланғич таркибидан тушиб қолмоқда. Шуни инобатга олган "Галатасарой" 20 ёшли серб ҳимоячисига кўпроқ майдонда ҳаракат қилиш имконини бермоқчи. Аммо истанбулликлар Настасичга ҳали аниқ таклиф билан чиққанларича йўқ.