Манчини Италия терма жамоасида ишлашга розилик берди

Narzulla Saydullayev
30 июн 2014, 10:00
«Галатасарой» клуби собиқ бош мураббийи Роберто Манчини Италия терма жамоасида Чезаре Пранделлининг ўрнини эгаллашга рози.
Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра Манчини терма жамоада олдинги иш жойларига нисбатан камроқ маош олишга рози бўлди.

ЖЧ-2014да «скуадра адзурра» гуруҳдан чиқа олмади. Шундан сўнг Пранделли ва Италия футбол Федерацияси раҳбари Жанкарло Абете истеъфога чиқишди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru