Манчини - Ферги-тайм ҳақида: "МЮ ўз уйида ютқазаётган бўлса 5, ютаётган бўлса 2 дақиқа қўшишарди"
12 апр 2020 01:30
Янгиликлар
Манчини - Ферги-тайм ҳақида: "МЮ ўз уйида ютқазаётган бўлса 5, ютаётган бўлса 2 дақиқа қўшишарди"
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини "Манчестер Юнайтед" собиқ устози Сер Алекс Фергюсон ҳақида гапирди.
- Англияда Ферги-тайм жуда машҳур эди. Баъзида жамоа бир соатда амалга ошира олмаган ишни бир неча дақиқада бажариб қўярди.
- Ферги-тайм қандай ишлаганини биласизми? Агарда "Юнайтед" ўз майдонида ютқазаётган бўлса, 5 дақиқа қўшиларди. Агарда ютаётган бўлганида 2.
"Сити"ни бошқарган вақтимда биз Манчестер дербиси тарихини буриб юбордик. Дербида 6:1 ҳисобида ғалабага эришдик, энди бундан буёғига буни ҳеч ким такрорлай олмайди. Ўшанда ҳам 5 дақиқа қўшишлари мумкин эди.
Лекин нима десам ҳам Фергюсон дунёнинг энг зўр мураббийи бўлганини тан оламан, - деди Манчини.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар