UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  0 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  1 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  2 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  10 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  22 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  6 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  26

Манчини: "92-дақиқада киритилган голга атаб суратлар чизилса керак" Янгиликлар

Манчини: "92-дақиқада киритилган голга атаб суратлар чизилса керак"

Теглар :  ИталияМанчини
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Шимолий Македонияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

Италия ушбу мағлубият сабаб, ЖЧ-2022 йўлланмасидан қуруқ қолди. 

"Евро-2020 қай даражада ҳаётимнинг энг ёрқин дамларидан бири бўлган бўлса, бу сафаргиси энг ёмонларидан биридир. Гапиришга гапим йўқ. Бу футбол ва унда шундай ақлбовар қилмас вазиятлар бўлиб туради. 

Аввало бундай вазиятга тушмаслигимиз кераклигини айтишим керак. Аммо биз бугун ғалаба учун барча ишни қилдик, бу ҳақида гапириш ҳам қийин. 

Евродаги ғалаба ҳақли равишда қўлга киритилганди, биз ажойиб ўйнадик. Ўша турнирдаги омад кейинчалик ўз ўрнини тотал омадсизликка бўшатиб берди. Сентябрь ойидан буён ақлга сиғмайдиган ишлар бўлиб кетди. 

Гуруҳда етакчилик қилгандик. Барчаси яхши бўлиши учун шунчаки биргина вазиятдан фойдалансак етарли эди, аммо йўқ. 92-дақиқада киритилган голга атаб суратлар чизилса керак деган сезги бор. Бизда ажойиб жамоа бор, аммо афсусдаман. 

Шуни айтишим керакки, июлга қараганда ҳозир йигитлар учун кўпроқ қайғурмоқдаман. Ҳозир қийин вазият ва бунга менинг алоқам ҳам катта. Энди нима бўлиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, аммо шунда ҳам бу буюк ва ёрқин келажакка эга футболчилардир", - деди Италия терма жамоаси устози. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика