

Эслатиб ўтамиз, клуб Виктор Линделеф, Ромелу Лукаку ва Неманья Матичларни сотиб олиш учун 160 миллион фунт сарфлади. Яна янги ўйинчи сотиб олиш учун таркибдагилардан кимнидир сотишга тўғри келади, бош мураббий Жозе Моуриньо эса бундай қилмоқчи эмас. Мутахассис мавсумнинг биринчи қисмини шу таркиб билан ўтказмоқчи ва агар зарур бўлса январда таркибни кучайтириши мумкин.




