

"Get French Football News" хабарига кўра, манкунианликлар таклифга футболчининг трансфер суммаси 35 миллион еврога тенглигини жавоб сифатида қабул қилиб олишган. Бироқ МЮ футболчи бунчалик қиммат турмаслигини маълум қилган. Олдинроқ "Ювентус" Паредес билан музокаралар олиб борган ва айнан трансфер суммаси сабабли ишлар ўхшамаганди.
Ўтган мавсумда аргентиналик хавбек чемпионатнинг 15 ўйинида қатнашиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.


