UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  2 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  114 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  42 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  21 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:20"Сандерленд" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 21:16"Атлетико" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  7 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  3 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  181 20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  21 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  19

"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди

МЮ Европа Лигаси финалига ўз ходимларига бепул чипта бермаяпти. Бу чора харажатларни қисқартириш мақсадида қўлланмоқда.

Кўпчилик ходимлар учун Манчестерда ўйинни томоша қилиш имконияти ташкил этилади, бунга меҳмонлар ҳам таклиф қилинади. "Daily Mail"нинг хабар беришича, ҳар бир ходимга иккита бепул ичимлик берилади, меҳмонлар эса ичимликларни ўз ҳисобидан сотиб олишлари керак бўлади.

МЮ нуқтаи назаридан, ходимларга эмас, балки мухлисларга устуворлик берилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, чипталар катта талабга эга ва агар мавжуд чипталарнинг катта қисми томошабинларга эмас, балки клубда ишловчиларга берилса, мухлислар норозилик билдириши мумкин.

"CentreDevils" чипталар билан боғлиқ масала ҳақида хабар қилгач. бу баъзиларнинг кучли норозилигига сабаб бўлганди.

Шу билан бирга, "Тоттенхэм" бошқача йўл тутди. Уларнинг ҳар бир штатдаги ходими битта бепул чипта олиш ҳуқуқига эга бўлади. Тахминларга кўра, бу таклиф 700 га яқин ходимга берилган.

Аввалроқ ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи клубдаги тахминан 600 нафар ишчисининг ЕЧЛ финали учун йўл харажатларини ўз ёнидан тўлашини маълум қилиб, шов-шув кўтарган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика