"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" африкалик ҳужумчи учун кураш олиб боради
09 ноя 2022 19:05
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" африкалик ҳужумчи учун кураш олиб боради
Ҳуқуқлари Лиссабоннинг "Спортинг" клубига тегишли бўлган истиқболли ҳужумчи Иссахаку Фатавуга Англия Премьер-лигаси клублари орасида талаб катта.
Бу ҳақда "O Jogo" журналистлари хабар беришмоқда.
Манбага кўра, 18 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга учта клуб қизиқиш билдирмоқда. Гап "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Эвертон" ҳақида бормоқда. "Ирислар" скаутлари яқинда Португалияга Фатавунинг ўйинини томоша қилиш учун учиб кетишди.
Ганалик форвард жорий йилнинг июль ойидан буён "Спортинг"да тўп тепмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2026 йилнинг ўрталаригача ҳисобланади. Унинг трансфер нархи 3 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар