

Жуда зерикарли ўтган ўйинда ҳисоб очилмади. Шу орқали МЮ ушбу мавсумда "Олд Траффорд"да илк очкосини қўлга киритди.
Бироқ манкунианликлар учун ёмон томони шундаки, жамоа ушбу мавсумда ўз майдонида ғалабага эриша олганича йўқ.
Аввалига "Кристал Пэлас", кейинчалик "Тоттенхэм" ушбу стадиондан мос равишда 3:1 ҳамда 6:1 ҳисобидаги ғалаба қайд этиб кетганди.



