"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" футболчиси учун 40 млн. фунт тўлашга тайёр

Aslanov Jasurbek
29 мар 2017, 14:47
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Эрик Дайер "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасида.

Маълумотларга кўра, манкунианлар ёзги трансфер компаниясини 40 млн. фунтга баҳоланаётган 23 ёшли футболчи билан бошламоқчи.

Эрик Дайер трансфери амалга ошса, у жорий мавсум шартнома якунланадиган Майкл Кэррик ўрнини эгаллайди. 35 ёшли Кэррик янги битим имзоламаса фаолиятини якунлаши мумкин.

Дайер ва "Тоттенхэм" ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзида якунланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail