"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда
11 ноя 18:39
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда
МЮ ҳужумчи Беньямин Шешконинг "Тоттенхэм"га қарши (2:2) ўйинда жиддий жароҳатдан қутулиб қолган деган умидда.
ESPN маълумотларига қараганда, 22 ёшли словениялик тиззасидаги муаммо бўйича қўшимча текширувлардан ўтади. Шунингдек, у ноябрь ойида миллий терма жамоасининг ўйинларини ўтказиб юборади.
Англия Премьер-лигаси 11-туридан жой олган "Тоттенхэм" билан баҳсда Шешко 58-дақиқада захирадан майдонга тушди. У ўйиндан кейин оқсоқланиб юрди.
Ҳужумчи 2025/26 йилги мавсум 12 ўйинда 2 та тўп киритди ҳамда 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар