"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Рэшфорддан ижтимоий фаолият билан камроқ шуғулланишни сўради

Alisher
24 май 2022, 17:44
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳужумчи Маркус Рэшфорддан ижтимоий фаолиятга камроқ вақт ажратишни сўради.

Клуб 24 ёшли англиялик футболчини формасини тиклаб олишга эътиборини қаратишга кўндирмоқчи бўлди.

Қайд этиш керакки, бунга қарамай, ҳужумчи ҳайрия ишларини давом эттирди.

Рэшфорд 2021/22 йилги мавсум МЮ сафида барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди. Унинг манчестерликлар билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›