"Манчестер Юнайтед" польшалик ҳужумчини нишонга олди

Alisher
9 янв 2020, 14:55
"Наполи" ҳужумчиси Аркадиуш Милик "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Польшалик страйкернинг трансфери 60 миллион фунт атрофида баҳоланмоқда.

Миликка "Манчестер Юнайтед"дан ташқари Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Аркадиуш жорий мавсум А Серияда 9та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи "Наполи"га 2016 йилда "Аякс" клубидан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›