"Манчестер Юнайтед" Кантега қизиқиш билдирмоқда

Оқил Абдубарноев
30 май 2022, 19:10
"Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Кантега "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.

Манкунианликлар ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва шартномаси яна бир йилга амал қиладиган "Челси" ярим ҳимоячисини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

"Челси" франциялик футболчини сотмоқчи эмас. Лондонликлар ярим ҳимоя чизиғини қайта қурмоқчи, аммо Кантедан кўра Жоржиньони сотишни афзал кўришади.

Канте ўтган мавсумда АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Guardian