"Манчестер Юнайтед" ҳозиргача Погба трансферини келишиб олгани йўқ

Aslanov Jasurbek
29 июл 2016, 17:43
Ярим ҳимоячи Поль Погба трансфери борасидаги "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолди ва британ ОАВнинг маълумотлари тасдиқланмади.

Ҳозирча трансфернинг ҳақиқатга яқинлиги ҳақида гапириш қийин, аммо томонлар ҳозиргача келиша олмаётгани маълум.

Поль сўнгги мавсумда "Ювентус" сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол уриб, 12 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TuttoJuve