"Манчестер Юнайтед" Гёкереш борасида бир қарорга келди

Mirjalol Normatov
14 фев 2025, 00:57
"Спортинг" ҳужумчиси Виктор Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтмайди.

"Goal" нашрининг ёзишича, "қизил иблислар" раҳбарияти 27 ёшли ҳужумчи учун сўралаётган пулни тўламоқчи эмас. Шунингдек, Гёкерешнинг ўзи келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайдиган жамоада ўйнашни истамоқда. Айни дамда манкунианликларнинг келаси мавсум еврокубокларда ўйнаш имконияти паст баҳоланмоқда.

Ушбу мавсумда Гёкереш барча турнирларда 35 ўйинда қатнашиб, 34 гол ва 7 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal