"Манчестер Юнайтед" футболчиси рақибни тирсаги билан ургани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди

Narzulla Saydullayev
1 янв 2018, 14:31
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Эшли Янг 3та ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

Англия футбол Ассоциацияси футболчини «Саутгемптон» билан ўйиндаги (0:0) ҳаракати учун жазолади. Янг рақиб аъзоси Душан Тадични тирасги билан ургани камерада кўринган, ўша ҳолатни бош мураббий Крэйг Поусон кўрмай қолганди.

«Эшли Янг «Манчестер Юнайтед» иштирокидаги 3та ўйинни ўтказиб юборади. У ўзига қўйилган айбни тан олди, аммо жазо жуда қаттиқ бўлди деб ҳисоблади. Бу комиссия томонидан рад қилинди», – деб ёзилади ассоциация.

Футболчи АПЛ доирасидаги «Эвертон» ва«Сток Сити» ҳамда Англия кубоги доирасидаги «Дерби Каунти» билан учрашувларни ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: manutd.com