"Манчестер Юнайтед" Чичаритонинг издошини нишонга олди
05 окт 2019 15:55
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Чичаритонинг издошини нишонга олди
"Леон" ҳужумчиси Хосе Масиас "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Инглиз клуби жамоанинг ҳужум чизиғини январда кучайтирмоқчи ва Чичарито билан таққосланаётган форвард билан шартнома имзоламоқчи.
20 ёшли ўйинчига шунингдек "Кёльн" ва "Бетис" клублари ҳам қизиқмоқда.
Масиас "Леон"га шу йили ижара асосида ўтди. Унинг трансфер ҳуқуқи "Гвадалахара"га тегишли.
Футболчи жорий мавсум 11та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассистга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар