UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  0 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  0 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  87 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  1 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1

"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди

"Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнаси учун янги устувор мақсадини белгилаб олди.

"Daily Mail" маълумотларига кўра, "қизил иблислар"нинг асосий мақсади — "Лейпциг" вингери Ян Диоманде. У ўзининг ажойиб тезлиги, дриблинги ва ҳужумдаги универсаллиги билан "Юнайтед" скаутларининг эътиборини тортган.

Футболчи учун кураш кескин бўлиши кутилмоқда. "Қизил иблислар"дан ташқари "Тоттенхэм" ва "Бавария" ҳам вингерни диққат билан кузатиб бормоқда. Бу эса эҳтимолий битим нархи ва шартларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. "Лейпциг" Диоманде атрофидаги қизиқиш ошиб бораётганини яхши билади ва уни қўйиб юборишга шошилмаяпти.

"Юнайтед"нинг Диомандега бўлган қизиқиши ҳужум чизиғидаги эҳтимолий ўзгаришлар билан боғлиқ. Жошуа Зиркзее "Рома"га ижара асосида, мажбурий сотиб олиш шарти билан ўтишга яқин. Шунингдек, Кобби Майну "Наполи"га ижарага кетиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Диоманде жорий мавсум Германия жамоаси сафида 16 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика