UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  3 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  6 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  12 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  12 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  11 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  20

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг янги мавсумини ғалаба билан бошлади Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг янги мавсумини ғалаба билан бошлади

"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

Манчестер Юнайтед – Тоттенхэм 1:0

Гол: Уокер 22 (авт).
8 август, 16.45, «Олд Траффорд» 
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Шоу, Дармиан (Валенсия 80, Смоллинг, Блинд, Депай (Эррера), Кэррик (Бастиан Швайнштайгер 60), Янг, Шнайдерлин, Мата, Руни.
Захира: Жонстон, , Макнейр, Перейра, Чичарито.
Тоттенхэм – Ворм, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд, Дайер (Алли 77), Эриксен, Бенталеб (Мэйсон 53), Дембеле, Шадли, Уокер, Кейн.
Захира: Льорис, Триппер, Виммер, Кэррол, Ламела.

Огоҳлантиришлар: Вертонгер 27, Швайнштайгер 69, Эрик Дайер 75, Мата 90.



90+4. АПЛнинг бу мавсумдаги биринчи учрашуви якунланди.


90+1. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


90. Сариқ карточка. Мата.


88. Ромеро! Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида МЮ дарвозабони ўзини кўрсатди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.


80. Ўзгариш. Дармиан ўрнига Антонио Валенсия.


77. Ўзгариш. Дайер ўрнига Алли.


76. Рунининг жарима зарбаси ноаниқ.


75. Сариқ карточка. Эрик Дайер ўз жарима майдончаси ёнида қоида бузди.


75. Бастиан Швайнштайгер майдонга тушганидан сўнг МЮ ишончлироқ ўйин кўрсатяпти.


69. Сариқ карточка. Бастиан рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.


68. Ўзгариш. Депай ўрнига Эррера.


60. Ўзгариш. Кэррик ўрнига Бастиан Швайнштайгер.


58. Эриксеннинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпи ҳеч кимга тегмай Ромеронинг қўлига бориб тушди.


53. Ўзгариш. Бенталеб ўрнига Мэйсон.


53. "Тоттенхэм"нинг комбинацион ҳужумини якунлайдиган футболчи топилмади. Жуда чиройли ҳужум бўлди.


49. Депай узоқ масофадан зарба берди, аммо ноаниқ.

                                        

46. Иккинчи бўлим бошланди.


                                               ТАНАФФУС


45+1. Сўнгги сонияларда "Тоттенхэм" футболчиси МЮ дарвозасига зарба берди, аммо Ромеро бу сафар яхши ўйнади. 


43. "Тоттенхэм" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда, аммо МЮ жамоавий ўйин кўрсатиб, тўпни кўпроқ ўзида сақлаб турибди.


35. МАТАААА!!!! Хуан Матанинг чап оёқдаги биринчи зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди, иккиничи зарба эса ноаниқ бўлди.



29. Мата жарима зарбасини амалга оширди, аммо тўп жонли деворга тегди ва ҳужум йўққа чиқди.


28. МЮда гол уриш учун қулай стандарт. Депай жарима зарбасини амалга ошириши мумкин.


26. ЭШЛИ ЯНГ! Мемфис Депай чап қанотда очилиб бораётган Янгга тўпни оширди, аммо Эшли тўпни ўзида ушлаб қолди ва қулай имконият қўлдан бой берилди.


22. ГООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! МЮ олдинга чиқиб олди. Руни дарвоза қаршисида тўпни тўхтатиб олди, орқадан келаётган Уокер тўпни тепиб юбориш ўрнига ўз дарвозасини нишонга олди.


17. РОМЕРООО!!!! "Тоттенхэм" футболчиси бирга-бир вазиятда тўпга бироз кеч қолди, Серхио Ромеро хавфни бартараф этди.


16. Серхио Ромеро ҳимоячига тўпни ошираман деб, хатога йўл қўйди. Тўп майдонни тарк этди.




12. Мавсумнинг биринчи бурчак тўпини "Тотенхэм" ўйинга киритди, аммо муваффақиятсиз.


10. Гарри Кейн илк дақиқалардан маҳоратини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча унинг омади келаётгани йўқ. Мухлислар ўриндиғида МЮнинг уч дарвозабони футбол томоша қиляпти: Виктор Вальдес, Давид де Хеа, Андрес Линдегор.


5. ЗАРБААА!!!! Кейннинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Кристиан Эриксен Ромеро билан бирга-бир қолди. "Шпорлар" футболчиси тўпни дарвозабон устидан ташлашга ҳаракат қилди, аммо зарба бироз ноаниқ чиқди.


1. Учрашув бошланди. Премьер-лигага хуш келибсиз!

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика