UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  1 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  4 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  18 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  51 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  30

"Манчестер Юнайтед" Англия лига кубогида ғолиб чиқса, уни ўз шаҳрида нишонламайди Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" Англия лига кубогида ғолиб чиқса, уни ўз шаҳрида нишонламайди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Лига кубогида ғалаба қозонган тақдирда кубок парадини ўтказмасликка қарор қилди.

“Қизил иблислар” якшанба куни “Уэмбли”да “Ньюкасл”га қарши тўқнаш келади ҳамда олти йил ичида ўзларининг биринчи трофиларини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Аммо клуб ғалаба қозонса ҳам, Манчестер шаҳрида байрам ўтказиш режаси йўқ.

Манбанинг хабарига кўра, тен Хаг келгуси ҳафта парад ўтказиш ҳақидаги ҳар қандай таклифни рад этган. Айтишларича, мавсум охирида "Юнайтед" икки ёки ундан ортиқ совринни қўлга киритган тақдирда тантана уюштириши мумкин.

"Қизил иблислар" кеча "Олд Траффорд"да "Барселона" устидан ғалаба қозонди ва Европа лигасининг нимчорак финалига йўл олди. Ушбу босқичда инглизлар "Бетис" билан тўқнаш келишади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" сўнгги бор 2013 йил парад нишонлаган, ўшанда клуб сер Алекс Фергюсон қўл остида АПЛ чемпионлигини қўлга киритганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика