UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  0 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  0 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  0 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  11 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль». Превью Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль». Превью

Бугун тунда Англия лига кубоги 1/16 финали доирасида "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль"
Стадион "Олд Траффорд", Манчестер.
Турнир
: Англия Лига Кубоги 1/16 финал
Чоршанба, 25 сентябр 2013 йил
Бошланиш вақти: 23:45 (Тошкент вақти)
Бош хакам: Марк Клаттенбург.
Қанот хакамлари: Саймон Бек, Стив Чайлд.
Захира хаками: Ли Проберт.

ЎЙИН ОЛДИ МАЪЛУМОТЛАРИ

"Манчестер Юнайтед"


"Қизил иблислар" таркибида ҳали ҳамон Рафаэль ва Жонс жароҳатдан қутилганича йўқ. Робин ван Персининг майдонга тушиши эса сўроқ остида. Мойес қанотларда Нани ҳамда Уилфрид Заҳага ишонч билдирмоқда.

Четлатиш: Йўқ
Жароҳат олганлар: Рафаэль, Жонс.
Майдонга тушиши сўроқ остида: Ван Перси.


"Ливерпуль"

Уругвай терма жамоаси аъзоси Луис Сурарес ҳимоячи Бранислав Ивановични тишлаб олгани учун 10 та учрашувга дисквалификация қилинган эди. Ҳужумчи дисквалификация учрашувларини ўтаб бўлди. Мураббийнинг фикрича ўйинчи  майдонга қайтишга тайёр экан.

Четлатиш: Йўқ
Жароҳатланганлар: Жонсон, Сиссоко, Коутиньо, Аллен, Коатес.
Майдонга тушиши сўроқ остида: Аггер.


ЖАМОАЛАР ҲОЛАТИ
"Манчестер Юнайтед"

Охирги 6 учрашувда қайд этилган натижалари (Барча турнирларда) +
Тўпурар: Ван Перси 6 гол (3 та Лигада)

"Манчестер Юнайтед" 5 - турда Манчестер дербисида "Сити"дан 4:1 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин 7 очко билан Премер-лиганинг турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

"Юнайтед" ўзи иштирок этган барча турнирларнинг сўнгги 6 учрашувида 3 ғалаба, 1 дуранг ва 2 маротаба мағлубиятга учраган.

Уэйн Руни барча турнирлар доирасида уйда "Ливерпул"га қарши охирги 3 учрашувда, 3 та гол урган.

"Манчестер Юнайтед" Лига кубогини бешинчи бор ютиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Бунгача улар 1992, 2006, 2009 ва 2010 йилларда бу совринни қўлга киритган.

"Қизил иблислар" Лига кубогида 8 бор финалда иштирок этганлар. Уларнинг фақатгина 4 тасида ғалаба қозона олганлар.

"Олд Траффорд"да бўлиб ўтган Лига кубогининг сўнгги 10 учрашувида мезбонлар 1 бор мағлубиятга учраганлар ва 9 бора ғалаба қозонганлар.

О'тган мавсумда "Юнайтед" ўз юришларини Лига кубогининг 4-босқичида якунлашга мажбур бўлган. Ўшанда клуб сафарда қўшимча дақиқаларга қадар давом этган ўйинда "Челси"дан 5:4 ҳисобида мағлуб бўлган.

"Ливерпуль"
Охирги 6 учрашувда қайд этилган натижалари (Барча турнирларда) +
Тўпурар: Старриж 6 гол (4 та Лигада)

"Ливерпуль" 5 учрашувда 10 очко жамғарган ва Премер-лиганинг 5 поғонасида бормоқда. Улар сўнгги турда "Саутгемптон" клубидан ўз уйларида 0:1 хисобида мағлубиятга учраганлар.

"Ливерпуль" ўзининг сафарда ўтказган сўнгги 6 учрашувида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. 4 ғалаба, 2 дуранг.

Даниел Старридж "Юнайтед"га қарши 2 учрашувда 2 бор гол урган.

"Ливерпуль" Лига кубогида 8 бор ғалаба қозонган. Улар 1981, 1982, 1983, 1984, 1995, 2001, 2003, 2012 йилларда қайд этилган. Шунингдек уч бор финалда мағлуб бўлганлар.

Мерсисайдликлар Лига кубогининг сафардаги охирги 6 учрашувида ўз дарвозаларидан 4 та тўп олиб чиқган ҳолда, бари бир  ғалаба қозонганлар.

Ўтган мавсумда "Ливерпуль" Лига кубогининг 4-босқичида, кубокнинг бўлғуси соҳиби "Суонси" клубига 1:3 хисобида мағлубиятга учрашган.

ЖАМОАЛАР ЎРТАСИДАГИ УЧРАШУВЛАР

Жамоалар ўзаро барча мусобоқаларда 188 маротаба тўқнаш келишган. "Ливерпул" 63 учрашувда ғалаба қозонган бўлса, "Юнайтед" 74 учрашувда ғалабани қўлга киритган. 51 учрашувда кучлар тенг келган.

Лига кубогида жамоалар ўзаро тўрт бора тўқнаш келишган. "Ливерпул" 1983 (2:1), 2003 (3:1) йилларда финалда "Манчестер Юнайтед" устидан ғалаба қозонган ва 1985-йилда (2:1) Лига кубогининг 4-босқичида ҳам устун келган. "Юнайтед" эса "Олд Траффорд" ўйингоҳида 1990-йилда Лига кубогининг 3-босқичида ғалабага эришган (3:1).

"Олд Траффорд"да ўтган барча турнирлардаги сўнгги 5 учрашувда "Юнайтед" ғалаба қозонган.

"Қизил иблислар" ўз майдонларида "Ливерпул"га сўнгги бора 2009 йилнинг март ойида Премьер-лигада (1:4) имкониятни бой берган эдилар.

ЖАМОАЛАРНИНГ ЛИГА КУБОГИДАГИ СЎНГГИ УЧРАШУВИ

"Ливерпул" - "Манчестер Юнайтед" 2:0
Сана: 2-март 2003 йил
Турнир: Лига кубоги, Финал.
Хакам: Пол Даркин
Голлар
: Жераррд 39, Оуэн 86.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика