
Жамоа бош мураббийи Дэвид Мойес, мавсум сўнгида жамоа таркибини янгиламоқчи. Бунга манкунианликларнинг АПЛ рўйхатида 7-ўринда бораётгани сабаб бўлган. Жамоанинг асосий ҳимоячилари саналган Патрис Эвра, Неманья Видич ва Рио Фердинанд, клубни тарк этишлари мумкин. Неманья Видич ва Рио Фердинанднинг шартномалари тугиши сабабли, улар эркин агенга айланишади. Бундан ташқари дарвозабон Андерс Линдегорд, ҳимоячи Александр Бюттнер, ярим ҳимочилар Нани ва Андерсон ва ҳужумчи Хавьер Эрнандес ҳам трансферга қўйилиши мумкин.