UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  0 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  12 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  6

Манчестер ва Ливерпуль дербилари ҳақиқатдан ҳам қолдириладими? (+ФОТО) Янгиликлар

Манчестер ва Ливерпуль дербилари ҳақиқатдан ҳам қолдириладими? (+ФОТО)

Эртага, 10 декабрь куни "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги Манкуниан дербиси кутиб турибди.

Ливерпулда эса Юрген Клопп жамоаси "Эвертон" билан дерби ғолибини аниқлашади. Аммо, ушбу дербилар Англиядаги ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилиши мумкинлиги эълон қилинди. Ижтимоий тармоқлардаги маълумот ва суратлар орқали Манчестер ҳамда Ливерпулдаги ҳолат ва об-ҳавони ўргандик.


МАНЧЕСТЕР

Ушбу сурат кеча Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган қор бўрони пайтида олинган. Айни дамда шаҳарда ҳаво ҳарорати 3 даража илиқ. Дерби бўладиган кун (эртага) Манчестерда қор ёғиши кутилмоқда. Учрашув ташкилотчилари қор бўрони бўлмаслигига умид қилишмоқда.

МАНЧЕСТЕР
Кун9 декабрь10 декабрь11 декабрь
Кундузи3 даража1 даража1 даража
Кечаси-3 даража-5 даража-4 даража


"Олд Траффорд"нинг айни дамдаги ҳолати / Инстаграм


ЛИВЕРПУЛЬ

Айни дамда Ливерпуль шаҳрида ҳаво ҳарорати 4 даража илиқ. "Энфилд"даги дербига худди Манчестердаги каби қор бўрони тўсқинлик қилиши мумкин. "Ливерпуль" афсонаси Стивен Жеррард қўл остидаги "қизиллар" ёшлари 8 декабрда яхшигина қор ёғиб ўтгани сабабли тонгги машғулотни оппоқ майдонда ўтказишга мажбур бўлишди.





ЛИВЕРПУЛЬ
Кун9 декабрь10 декабрь11 декабрь
Кундузи4 даража1 даража2 даража
Кечаси-2 даража-2 даража-1 даража


Об-ҳаво маълумотлари accuweather.com сайтидан олинди.

Суратлар манбаси: DailyMail, anfieldhq.com, Instagram.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика