"Манчестер Сити"нинг 22 ёшли футболчиси ота бўлди

Aslanov Jasurbek
8 сен 2018, 15:30
"Манчестер Сити" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лерой Сане ота бўлди.

22 ёшли футболчининг қиз ўртоғи Кэндис Брук 7 сентябрь куни футболчига қиз туғиб берди. Қизалоққа Рио Стелла деб исм қўйилди.

Олдинроқ, Сане Йоахим Лёв билан суҳбатдан сўнг Германия терма жамоаси лагерини тарк этгани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild