UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

"Манчестер Сити"га ўтганидан сўнг, "уча олмаган" 8 футболчи Янгиликлар

"Манчестер Сити"га ўтганидан сўнг, "уча олмаган" 8 футболчи

"Сити"да омади келмаган футболчилар билан танишиб олинг.

Сўнгги ўн йилликда "шаҳарликлар" жуда кўп трансферларни амалга оширди. Жамоанинг ҳозирги мавқеига чиқишида испаниялик мутахассис Пеп Гвардиоланинг ҳам хиссаси катта. Лекин, баъзи харидлар ўзини оқламаган. Яъни, ушбу, бир оздан сўнг билиб оладиганингиз футболчилар "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин, фаолиятида пасайиш кузатилган. Қуйида "Сити" мураббийлари кутганичалик жамоада "порлай олмаган юлдузлар" ҳақида сўз боради.

1. Нолито

"Сити"даги ўйинлари сони: 30

Ҳозирда қайси клубда тўп сурмоқда:  Севилья


"Сельта" сафида уч мавсумда 39 гол урган ва Испания таркибида Евро 2016 мусобақасида ўзини кўрсатганидан кейин, ўша йил ёзида Нолито Пеп Гвардиола қизиқишлари доирасига киради ва клуб билан шартнома имзолайди. Дастлаб, "Сити" клубидаги дебют учрашувлари муваффақиятли чиқаётгандек эди. Лекин, АПЛнинг 30 учрашувида 6 марта дарвоза тўрини нишонга олган Нолито мавқеини йўқотиб қўяди ва "Севилья"сафига бориб қўшилади.

2. Вильфред Бони

"Сити"даги ўйинлари сони: 46

Ҳозирда қайси клубда тўп сурмоқда:  "Сток Сити" (ижарада), "Суонси"


2014/2015 йилги мавсумнинг ўртасида "Манчестер Сити" аъзосига айланган африкалик футболчи 12 учрашувда 2 гол уради. Кейинги мавсумда ҳам ишончни оқлай олмайди (8 гол). Бунга асосий сабаб, жароҳатлар. Қийин даврини бошидан ўтказганидан кейин, Бони "Сток Сити"да ижара асосида тўп суради ва яна ўзининг собиқ жамоаси, Чемпионшипда кураш олиб бораётган "Суонси" клубига ўтади. 

3. Мангалья

"Сити"даги ўйинлари сони: 79

Ҳозирда қайси клубда тўп сурмоқда: "Валенсия" (ижара), "Эвертон" (ижара)


Мангалья биз санаб ўтаётган футболчилар орасида ҳали ҳам "шахарликлар"га тегишли икки футболчидан бири ҳисобланади. Ҳимоячи АПЛнинг сўнгги мавсумида "Сити" учун 9 марта майдонга тушган ва чемпионлик медалини қўлга киритган (гарчи январь ойида "'Эвертон"га ижарага бериб юборилган бўлса ҳам).  27 ёшли ҳимоячи "ирисчилар" сафида 2 ўйин ўтказганидан сўнг, жароҳат олади ва футболчилик фаолиятида пасайиш кузатилади.

4. Альваро Негредо

"Сити"даги ўйинлари сони: 46

Ҳозирда қайси клубда тўп сурмоқда:  "Ал Наср"


2012/13 йилги мавсумда "Севилья" таркибида 31 гол уриб, "Сити" назарига тушади. Лиганинг дастлабки 5 учрашувида 6 марта дарвозани ишғол этган Негредода пасайиш кузатилади ва мавсумни 9 гол билан якунлайди. Бошқа футболчилар соясида қолиб кетган испаниялик Ла Лигага қайтишга мажбур бўлади. Бу сафар "Валенсия"да ўзини кўрсата олмаган ҳужумчи Англиянинг "Мидльсбро" клубида омадини синаб кўради. Иккала жамоада ҳам ишлари яхши бўлмаганидан сўнг, ҳозир БААнинг "Ал Наср" клубида.

5. Майкон

"Сити"даги ўйинлари сони: 13

"Сити"дан кейин қайси клубда тўп сурди: "Рома"


"Интер"да 2009/10 йилги мавсумда ЕЧЛ ғолиби бўлганидан кейин, бразилиялик Майкон "Манчестер Сити"га олиб келинган эди. Аммо, "шахарликлар" сафида ўз имкониятини максимал даражада кўрсата олмаганидан сўнг, А Серияга, "Рома" клубига ўтишга мажбур бўлади ва ўз ўйинини йўқотиб қўяди.

6. Клаудио Браво

"Сити"даги ўйинлари сони: 44


Ҳозирда ҳам "Сити" аъзоси ҳисобланадиган Клаудионинг ишлари ўз исми-шарифи каби "браво" эмас. Сабаби, Эдерсон жамоага олиб келинганидан сўнг, заҳира футболчисига айланиб бўлди. Гвардиола "Сити"да унга ишонч билдирмаяпти. Табиийки, бу унинг формадан чиқиб кетишига сабаб бўлмоқда. 

7. Фернандо

"Сити"даги ўйинлари сони: 64

"Сити"дан кейин қайси клубда тўп сурди: "Галатасарой"


Фернандо "Порту" клубида 2007-2014 йилларда 4 марта Португалия чемпиони бўлган. 2014/15 йилги мавсумда "Сити" аъзосига айланган бразилиялик 64 учрашувда 4 гол уришга эришган. Бу таянч ярим ҳимоячи учун ёмон натижа эмас. Бироқ, 31 ёшли футболчи ўз позициясини ҳамюрти Фернандиньога рақобатда бой бериб қўяди. Ҳозирда "Галатасарой" жамоасида ўзининг аввалги формасига чиқиб олиш учун ҳаракат қилмоқда.

8. Жо

"Сити"даги ўйинлари сони: 42

"Сити"дан кейин қайси клубда тўп сурди: "Эвертон" (ижара), "Галатасарой", "Интернасьонал", "Атлетико Минейро"(Бразилия), "Ал-Шабаб" (БАА), "Цзянсу Сунин" (Хитой), Коринтианс (Бразилия), Нагоя Грампус (Япония)


2008 йил "Манчестер Сити" бразилиялик ҳужумчини Россиянинг "ЦСКА" клубидан сотиб олади. Ана шундан сўнг, футболчининг ишлари "чаппасига кетишни" бошлайди. Ўз даражасини йўқотиб қўйган Жо дунёнинг ҳар бир бурчагига бориб, омадини синаб кўради. 2013 йил ўз ватанига қайтиб "Атлетико Минейро"да 19 гол уради ва мухлисларнинг эътирофига сазовор бўла бошлагандек эди. Лекин, 31 ёшли форвардга бир жамоада кўп вақт мобайнида тўп суриш насиб этмаяпти. 


squawka.com сайтидан Нодир Абдурасулов тайёрлади

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика