

"Fichajes" хабарига кўра, клуб унга 2025 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқчи. Унинг амалдаги келишуви эса 2023 йил якунига етади.
Сўнгги пайтларда Гюндоганнинг шартномаси тугашига 1 йил қолганини инобатга олиб, "Барселона" скаутлари у билан кўп боғланадиган бўлди. "Шаҳарликлар" эса ўз футболчиси билан хайрлашишни истамаяпти.
Гюндоган 2016 йили Дортмунднинг "Боруссия"сидан трансфер қилинганди. Ушбу мавсумда у 15 ўйинда қатнашиб, 4 гол урди.



