

Пеп Гвардиола шогирдлари 98 очко жамғариб, таъқибчиси “Ливерпуль”ни 1 очкога ортда қолдирди. “Шаҳарликлар” ўтган мавсум АПЛда 100 очко тўплаб, чемпионга айланганди. Шу тариқа Гвардиола жамоа 2 мавсумни қўшиб ҳисобласа, 198 очко тўплади. Юрген Клопп жамоаси эса сўнгги 2 мавсумда умумий ҳисобда 172 очко тўплай олди.



