"Манчестер Сити" "Стяуа"га қарши меҳмондаги ўйинга Яя Турени олиб кетмади

Aslanov Jasurbek
15 авг 2016, 16:41
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туре жамоанинг бошқа футболчилари билан Руминияга учиб кетмади.

16 август куни "шаҳарликлар" Чемпионлар лигаси саралаш босқичида "Стяуа" меҳмони бўлади. Туре турнирнинг бу босқичи учун "Сити" қайдномасига киритилган, аммо мураббийлар штаби уни биринчи учрашувга олиб кетмасликка қарор қилди.

Туре "Сандерленд"га қарши АПЛнинг 1-тур баҳсида ҳам иштирок этмаган эди. Тахминларга кўра, клуб ярим ҳимоячини сотиб юбормоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal