"Манчестер Сити" Санени "Бавария"га қўйиб юбормоқчи эмас
25 май 2019 14:40
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Санени "Бавария"га қўйиб юбормоқчи эмас
Яқин кунларда "шаҳарликлар" ярим ҳимоячи Лерой Сане билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боради.
"Манчестер Сити" футболчини ёзда кетмасликка ундамоқда. Германиялик хавбекнинг жамоа билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Олдинроқ, Сане ўзининг "Манчестер Сити"даги ўрнидан норозилиги тўғрисидаги хабарлар янграганди. "Бавария" ярим ҳимоячи учун 80 миллион евро таклиф қилган.
Transfermarkt.de маълумотларига кўра Саненинг нархи 100 миллион еврони ташкил этади.
Сане жорий мавсум премьер-лигада 31та ўйин ўтказиб, 10та гол ва шунча ассистга муаллифлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар