"Манчестер Сити" навбатдаги турда расман чемпион бўлиши мумкин — рақиб "Челси"
15 май 2023 11:03
Янгиликлар
"Манчестер Сити" навбатдаги турда расман чемпион бўлиши мумкин — рақиб "Челси"
Хабарингиз бор, "Арсенал" 36-тур доирасида "Брайтон"га имкониятни бой берди (0:3).
Чемпионат якунланишига 2 тур қолганда "канонирлар" "Манчестер Сити"дан 4 очкога ортда қолмоқда, шунингдек, "шаҳарликлар"нинг захирадаги ўйини ҳам бор. Шундай қилиб, Хосеп Гвардиола жамоасига чемпионликни расмийлаштириш учун яна 2 очко етарли бўлади. "Манчестер Сити" кейинги турда, 21 май куни, "Челси" билан куч синашади. Айнан шу куни "Ман Сити" олтин медалларни нақд қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ўтган мавсум якунларига кўра ҳам АПЛ чемпиони номига сазовор бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар