"Манчестер Сити" мухлислари Холанд ҳақида қўшиқ куйлашди

Оқил Абдубарноев
4 сен 2022, 23:53
"Манчестер Сити" мухлислари "Астон Вилла"га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилган Эрлинг Холанд ҳақида қўшиқ куйлади.

Афсуски, бу гол ғалаба учун етарли бўлмади. "Сити" Жеррард қўл остидаги жамоа билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ёзда Дортмунднинг "Боруссия"сидан ташриф буюрган 22 ёшли ҳужумчи Гвардиола қўл остида Премьер-лиганинг 6 ўйинида 10 та гол урди.

Шу тариқа, Холанд "Ньюкасл" афсонаси Микки Куин томонидан ўрнатилган АПЛ рекордини такрорлади, у ҳам ўзининг илк олтита ўйинида 10 бор рақиб дарвозасига тўп киритганди.

Ўйин пайтида "Сити" мухлислари норвегиялик форвард ҳақида қўшиқ куйлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Talksport