“Манчестер Сити” МLS’нинг энг кучли дарвозабони билан шартнома имзолади
07 дек 2018 08:58
Янгиликлар
“Манчестер Сити” МLS’нинг энг кучли дарвозабони билан шартнома имзолади
Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
МLS’даги “Коламбус Крю” клубининг дарвозабони Зак Стеффен “Манчестер Сити” аъзосига айланди. “Сити” Стеффен учун 6,6 млн евро тўлаган. 23 ёшли посбон январда “шаҳарликлар” сафига келиб қўшилиши кутилмоқда ва шу заҳоти мавсум охирига қадар Италиянинг “Женоа” клубига ижарага юборилади. Зак ортда қолган мавсумда МLS’нинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилди. У “Коламбус”га ўтгунга қадар, Германиянинг “Фрайбург” жамоаси иккинчи таркибида тўп сурган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар