"Манчестер Сити" Лукакуга қизиқмоқда, аммо форвард "Интер"да қолмоқчи. "Челси" билан ҳам музокаралар йўқ
08 май 2021 15:16
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Лукакуга қизиқмоқда, аммо форвард "Интер"да қолмоқчи. "Челси" билан ҳам музокаралар йўқ
Ҳужумчи Ромелу Лукаку ёзги трансфер ойнасида "Интер"ни тарк этиши мумкин эди.
Журналист Никола Скиранинг хабарига кўра, бельгиялик футболчига бир неча ҳафта олдин "Манчестер Сити" қизиқиш билдирганди, аммо "Интер" форвардни сотишни хоҳламаган ва ўйинчининг ўзи ҳам Миланда қолишни хоҳлаган эди.
"Челси" ва Лукаку ҳам миш-мишларга қарамай, музокаралар олиб боришмаяпти.
27 ёшли форвард жорий мавсум А Серия доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 10та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар