"Манчестер Сити" ҳужумчиси "Реал" нишонида

Mirjalol Normatov
10 сен 2023, 12:51
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Хулиан Альварес "Реал" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

"Fichajes" хабарига кўра, "қироллик клуби"дагилар ушбу футболчи орқали жамоадан кетган Карим Бенземанинг ўрнини тўлдиришни ният қилмоқда. Аргентиналик футболчининг трансферини "Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўзи истамоқда.

Альварес ушбу мавсум "Сити" таркибида 6 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди. Унинг трансфер суммаси 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Fichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›