"Манчестер Сити" ҳужумчиси билан 100 миллион фунт эвазига хайрлашишга тайёр

Alisher
10 мар 2020, 18:29
Бразилияликка "Бавария" даъвогар.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезус клубдан кетиши мумкин.

"Шаҳарликлар" ўйинчи борасида 100 миллион фунтлик таклиф тушган тақдирда, Жезуснинг сотувини кўриб чиқишга тайёрлар.

Хабар берилишича, бу миқдордаги пулни Габриэлни узоқ вақтдан бери кузатиб келаётган "Бавария" бериши мумкин.

Бразилия терма жамоаси ўйинчиси жорий мавсум АПЛда 24та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 4та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: the Sun