“Манчестер Сити” ҳимоячиси жароҳат олди
04 апр 2019 07:55
Янгиликлар
“Манчестер Сити” ҳимоячиси жароҳат олди
Александр Зинченко кеча АПЛнинг 33-турида “Кардифф”га қарши баҳсда жароҳат олди.
Украиналик футболчи ўйиннинг 17-дақиқасида амалга оширган ҳаракатидан сўнг майдонга ўтириб олди. Шундан сўнг футболчига шифокорлар ёрдами кўрсатилди. Катта эҳтимол билан Зинченко оёқ мушакларини жароҳатлаб олган. Расмий маълумот тез орада клуб томонидан тақдим этилади.
Унинг ўрнига ўйинни Кайл Уокер давом эттирди.
Фикрлар