"Манчестер Сити" Гвардиол учун курашга қўшилди
13 дек 2022 16:44
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Гвардиол учун курашга қўшилди
"Шаҳарликлар" Хорватия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиолни ўз таркибида кўришни хоҳлайди.
Хорватия терма жамоаси қаторасига иккинчи мундиалда ярим финалга қадар етиб келишнинг уддасидан чиқди. Қатардаги мундиалда Хорватиянинг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшган ўйинчилардан бири ҳимоячи Йошко Гвардиолдир.
Жаҳон чемпионатидан кейин унинг бирор топ-клубга бориб қўшилиши барчага аён эди. Энди уни "Этихад"дагилар ҳам истамоқда. 20 ёшли футболчи рақиб ҳужумларини тўхтатишда юксак маҳоратини намойиш этди, бу Пеп Гвардиоланинг эътиборини тортган кўринади.
"РБ Лейпциг" аъзосига Англиянинг "Манчестер Юнайтед"ва "Челси" жамоаларидан қизиқиш бўлмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар