"Манчестер Сити" футболчиси ихтиёрий равишда изоляцияга йўл олди
13 мар 2020 10:18
Янгиликлар
"Манчестер Сити" футболчиси ихтиёрий равишда изоляцияга йўл олди
Бенжамин Менди қариндошининг коронавирус эҳтимоли сабаб касалхонага ётқизилганини аниқлади.
25 ёшли "шаҳарликлар" футболчисининг сўзларига кўра, Менди ушбу янгиликни эшитганидан сўнг касалхонада синовдан ўтган ва шундан сўнг эҳтиёткорлик сифатида ўзини изоляцияга олди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги "Манчестер Сити" - "Реал" ўйини коронавирус хавфи туфайли қолдирилган эди.
Бундан бироз аввал "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ва "Челси" футболчиси Каллум Хадсон-Одоиларнинг коронавирусга чалингани ҳақида ҳам хабар берган эдик.
Фикрлар