"Манчестер Сити" футболчилари қачон совринни қабул қилиб олишлари маълум бўлди

Mirjalol Normatov
19 апр 2018, 18:51
АПЛнинг 2017/18 йилги мавсуми чемпиони - "Манчестер Сити" футболчилари 6 май куни совринни қабул қилиб олади.

Ўша куни "шаҳарликлар" "Хаддерсфилд"га қарши ўйин ўтказишади ва баҳс якунланганидан кейин тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Бу мавсумда Пеп Гвардиола жамоаси АПЛ доирасида яна 5 учрашув ўтказади: Суонси" (22 апрель), "Вест Хэм" (29 апрель), "Хаддерсфилд" (6 май), "Брайтон" (9 май) ва "Саутгемптон" (13 май).

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›