"Манчестер Сити" эгалари Бразилия клубини сотиб олиш учун таклиф юборди
24 сен 2022 23:29
Янгиликлар
"Манчестер Сити" эгалари Бразилия клубини сотиб олиш учун таклиф юборди
"Манчестер Сити" клубига эгалик қилувчи City Football Group компанияси Бразилиянинг "Баҳиа" жамоаси учун 1 млрд реал (174,9 млн фунт) таклиф қилди.
Ташкилот Бразилиянинг икки карра чемпионининг 90% улушини сотиб олмоқчи. Агар келишув амалга ошса, бу улар эгалик қилаётган 13-клубга айланади.
Эслатиб ўтамиз, City Football Group 2008-йил "Манчестер Сити" эгалигини қўлга киритганди. Уларнинг сўнгги сотиб олган клуби эса Италиянинг "Палермо" клуби (80% улуш) саналади.
Фикрлар