

Клуб раҳбарияти иккита хавбекнинг трансфери учун 110 миллион фунт сарфлашга тайёр. Манбанинг хабарига кўра, "шаҳарликлар" "Лестер" етаксичи Риёд Махрез ва "Наполи" футболчиси Жоржиньони ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" қишки трансфер вақтида Риёд Махрезни ўз таркибига қўшиб олишга уруниб кўрганди.



