Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи
05 окт 09:44
Янгиликлар
Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи
"Бавария" ярим ҳимоячиси Александар Павлович фаолиятини АПЛд давом эттириши мумкин.
21 ёшли футболчига "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Англия жамоалари футболчининг трансфери учун 70-80 миллион еврога яқин пул сарфлашга тайёр.
Футболчи учун курашда "Манчестер Сити"нинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Сабаби "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола Павловични Родрига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Маълумот учун, Александар "Бавария" футбол тизимида 2011 йилдан бери фаолият олиб боради. У асосий жамоада 62 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 3 та голли узатма бор. Трансфермаркт нашри футболчини 55 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар