UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  174 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

"Ман Сити" - Холанд учун курашда фаворит. "Реал" у билан фақатгина 2023 йилнинг ёзида шартнома имзолашга тайёр Янгиликлар

"Ман Сити" - Холанд учун курашда фаворит. "Реал" у билан фақатгина 2023 йилнинг ёзида шартнома имзолашга тайёр

Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.

Англия клуби Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси 21 ёшли форварди учун курашда фаворит бўлиб турибди. "Ман Сити" ўйинчи учун "жанг"да "Реал"дан ўтиб кетди.

Вазиятга кўплаб омиллар таъсир ўтказмоқда.

Биринчидан, "Реал" форварди Карим Бенземанинг шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган, у келаси мавсумда аниқ клубда қолади. Шу сабаб Мадрид гранди Холанднинг трансферини 2023 йилнинг ёзида амалга оширишни режалаштирмоқда, аммо норвегиялик яна бир мавсум Дортмундда қолмоқчи эмас.

Иккинчидан, "Манчестер Сити"да битимни ташкил этиш учун молиявий муаммо юзага келмайди. "Шаҳарликлар" узоқ вақт "Тоттенхэм" форварди Харри Кейн билан шартнома имзоламоқчи эдилар, аммо лондонликлар ўйинчини қўйиб юбормади. Энди "Ман Сити"нинг унга қизиқиши сўниб бормоқда.

Норвегиялик жорий мавсум "Боруссия" (Дортмунд) сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 5та ассист қайд этди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика